Касаба уюшмалари куни муносабати билан фидоий ва ташаббускор ходимлар учун байрам тадбири

“Ўзбекнефтгаз” АЖда 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан касаба уюшмалари ҳаракати ривожига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор инсонлар меҳнатини эътироф этишга бағишланган тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жамоа шартномаси орқали жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзбекнефтгаз” АЖда самарали ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишчи-ходимларни соғломлаштириш бўйича Қашқадарё вилояти Муборак туманида қисқа фурсатда жаҳон андозаларига мос замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “UNG Medline”МЧЖ клиник шифохонасининг ишга туширилганлигини бунга мисол келтириш мумкин. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тизим корхоналарида ишлайдиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳамда Муборак шаҳри аҳолисига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида очилган “UNG Medline” клиникасида жами 65 ўринли терапия, кардиология, урология, неврология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари ҳамда 150 қатновлик поликлиника, замоновий лаборатория ташкил этилди. Бундан ташқари жорий йилнинг июн ойида ишга туширилган “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли замонавий, барча қўлайликларга эга бўлган “UNG TOSHKENT DENGIZI OROMGOHI” МЧЖ сиҳатгоҳида жамият тизимидаги завод ва бошқармаларнинг ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, жорий йилнинг тўққиз ой давомида коронавирусга чалинган 146 нафар жамият ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига жамият ҳисобидан тегишли ихтисослашган клиник шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирларни ташкилотчилари бўлмиш касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш мақсадида байрам дастурхони ёзилди. Ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилишда намуна кўрсатган ходимларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Avaz Oxun - Dangasa er
▶︎

Avaz Oxun - Dangasa er

Касаба уюшмаси маблағи сарфланиши
▶︎

Касаба уюшмаси маблағи сарфланиши

Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?
▶︎

Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?

«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида»
▶︎

«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида»

SIRDARYO VILOYATI SIRDARYO TUMANIDA G'ALLA APROBATSIYASI BO'YICHA O'QUV-AMALIY SEMINAR O'TKAZILDI
▶︎

SIRDARYO VILOYATI SIRDARYO TUMANIDA G'ALLA APROBATSIYASI BO'YICHA O'QUV-AMALIY SEMINAR O'TKAZILDI

Байрам арафасидаги эзгу тадбир 11 ноябрь –  Касаба уюшмалари куни
▶︎

Байрам арафасидаги эзгу тадбир 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни

Avaz Oxun - Ronaldo bizga kelsa nima bo'ladi
▶︎

Avaz Oxun - Ronaldo bizga kelsa nima bo'ladi

Kanalizatsiya bunkeridagi fojia | Marhamat tumani
▶︎

Kanalizatsiya bunkeridagi fojia | Marhamat tumani

Hojiboy Tojiboyev- Terma jamoamiz marojni yeb qaytsin hech bo'lmasa
▶︎

Hojiboy Tojiboyev- Terma jamoamiz marojni yeb qaytsin hech bo'lmasa

Аваз Охун - Ута ёмон хазиллар | Avaz Oxun - O'ta yomon hazillar
▶︎

Аваз Охун - Ута ёмон хазиллар | Avaz Oxun - O'ta yomon hazillar

Yasha xotin! (o'zbek film) | Яша хотин! (узбекфильм)
▶︎

Yasha xotin! (o'zbek film) | Яша хотин! (узбекфильм)

КАСАБА УЮШМАЛАРИ
▶︎

КАСАБА УЮШМАЛАРИ

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси саволи
▶︎

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси саволи

Аваз Охун - Юловчи отахон | Avaz Oxun - Yulovchi otaxon
▶︎

Аваз Охун - Юловчи отахон | Avaz Oxun - Yulovchi otaxon

“Ўзбекнефтгаз”: Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуди кенг нишонланмоқда
▶︎

“Ўзбекнефтгаз”: Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуди кенг нишонланмоқда

Аваз Охун - Чидолмадим | Avaz Oxun - Chidolmadim
▶︎

Аваз Охун - Чидолмадим | Avaz Oxun - Chidolmadim

Касаба уюшмасига ишончим ортди чунки бизни эшитадиган касаба уюшма ташкилотимиз бор
▶︎

Касаба уюшмасига ишончим ортди чунки бизни эшитадиган касаба уюшма ташкилотимиз бор

 UZ KORAM CO zavod original bamperlar |  Sergelida bepul o‘rnatish
▶︎

UZ KORAM CO zavod original bamperlar | Sergelida bepul o‘rnatish

11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюнмалари куни. "Ўзметкомбинат" АЖ
▶︎

11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюнмалари куни. "Ўзметкомбинат" АЖ