Жамоа шартномаси қандай ҳужжат? Унда нималар акс этиши керак?
Ушбу саволга Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВ жавоб беради: Батафсил: http://ishonch.uz/news/1002 – Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатдир. У ходимларнинг ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузилади. Жамоа шартномасининг мазмунини ва тузилишини унинг тарафлари белгилайди. Ҳужжатга иш берувчининг ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин: – меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар; – нархларнинг ўзгаришидан, инфляция даражасидан, жамоа шартномасида белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми; – ходимларнинг бандлиги, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ишдан бўшатиш шартлари; – иш вақти ва дам олиш вақтининг, таътилларнинг давомийлиги; – ходимларнинг, шу жумладан, аёлларнинг, ногиронлиги бўлган ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ҳамда меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш; – ишни таълим билан қўшиб олиб бораётган ходимлар учун имтиёзлар; ихтиёрий тиббий ва ижтимоий суғурта; – жамоа шартномасининг бажарилиши устидан назорат қилиш, тарафларнинг жавобгарлиги, касаба уюшмаси қўмитаси фаолият кўрсатиши учун нормал шароитлар билан таъминлаш. Имтиёз ва қулайликлар Ташкилотнинг иқтисодий имкониятлари кўтарса, жамоа шартномасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бандларга нисбатан ҳам имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шартлар киритилиши мумкин. Яъни қўшимча таътиллар, пенсияларга устамалар, муддатидан олдин пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатларини компенсация қилиш, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг фарзандларини умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотларида бепул ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш кабилар. Бундан ташқари, уяли алоқа, Интернет жаҳон ахборот тармоғи учун ҳақ тўлаш, олий таълим ташкилотларида ўқитиш учун ссудалар тўлаш ва ҳақ тўлаш каби бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар ҳам киритилиши мумкин. Таъқиқланган ҳолатлар Жамоа шартномасида ходимларнинг ҳолатини қонунчиликдаги бошқа ҳужжатларда акс этган шартларга нисбатан ёмонлаштирадиган бандлар бўлмаслиги керак. Аксинча, ишчиларга нисбатан ҳолатни янада яхшилайдиган бандлар киритилишига рухсат берилади. Бу жиҳатдан бизнинг қонунчилигимиз ходимлар, яъни меҳнаткашларга кўпроқ ён босади. Жумладан, жамоа шартномасида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни, мажбурий меҳнатни тарғиб қиладиган ва уни таъқиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган бандлар киритилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган ҳолатлар акс этиши ҳам ножоиз.

Мурожаат: Иш берувчи менга қандай ҳолларда ўқув таътиллари бериши мумкин?

Avaz Oxun - Dangasa er

Муддатли меҳнат шартномаси қайси ҳолатларда тузилади?

Ҳомиладор ходим билан муддатли меҳнат шартномаси бекор қилиш мумкинми?

President Trump defends 'good deal' with Iran, details still unknown | KTVU

ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ: ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ОЙЛИК, ПЕНСИЯ ВА БОШҚА МАСАЛАЛАР

Навоийазот АЖ

Trump says Iran deal will 'fully open' the Strait of Hormuz by Friday

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишда

🔴 LIVE Barred Owl Nest Cam 🦉 | Post-Fledge Updates & Owl Activity

Ходим аттестациядан ўтолмади, кейинги ҳаракатлари нимадан иборат бўлади?

17 мавзу: Иш ҳақи, меҳнат таътили, мукофот пули, декрет пули ва компенсациялар ҳисоблаш.

Trump says DOCUMENT with Iran deal DETAILS will come out soon

U.S. expected to DESTROY Iran’s uranium stockpile

Чиқинди учун тўлов ошиши ҳақидаги гаплар қанчалик асосли?

10 ВЕЩЕЙ, О КОТОРЫХ НИКОГДА НЕЛЬЗЯ НИКОМУ ГОВОРИТЬ | Андрей Курпатов

Epstein Freakout? Watch MS NOW's analysis of NYT's new BOMBSHELL reporting

Epstein files release sent White House into CRISIS MODE: Report

Tropical Storm Watch issued in Texas as first named storm of season could strike, threaten millions

