Tarvuz. Sobir O'nar hikoyasi. Fatxulla Ma'sudov o'qigan

Тарвуз. Собир Ўнар ҳикояси. Фатхулла Маъсудов ўқиган / Tarvuz. Sobir O‘nar hikoyasi. Fatxulla Ma'sudov o‘qigan 25 ФЕВРАЛ КУНИ ЁЗУВЧИ СОБИР ЎНАР 60 ЁШГА ТЎЛГАН БЎЛАРДИ. СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН СЎЗЛАРИМНИ У РОППА-РОСА 50 ЁШГА ТЎЛГАН КУНДА, ЎН ЙИЛЧА АВВАЛ ЁЗГАН ЭДИМ. СОБИР УКАМНИ ОЛЛОҲИМ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН! Ёши 60 дан ошган инсон сифатида айтишим мумкинки, эллик ёш ижодкор ҳаётининг энг кўркам ва орзулари амалга ошадиган мавсумидир. Собирнинг ижоди ўзбек адабиётида алоҳида саҳифа эгаллаганига анча бўлди. Унинг ҳикоя ва қиссалари фақат ўзбек китобхонига эмас, туркий адабиёт оламига ҳам маълум ва манзур, десам адашмайман. Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Собирнинг ҳикояларида кечган воқеалар,қаҳрамонлари болалигимни ёдимга солади. Шаҳарга яқин қишлоқда туғилганим учунми, болаликда шаҳардан бироз олисдаги ота уруғим яшайдиган қишлоқларга бориб, ҳафталаб турганимда бутунлай бошқа дунёга тушгандай бўлардим. Собирнинг ҳикоялари ўша дунёдан келгандай… Бугун Собир Ўнарнинг фақатгина ижоди эмас, «Ёшлик» журналининг бош муҳаррири сифатида кечаётган фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Журналнинг ўз олами,ўз йўли ва аниқ мақсади бор. Бу мақсад, энг аввало, адабиётимизга кириб келаётган ҳар бир истеъдодни қўллабқувватлаш, уларнинг ҳар бирига машаққатли ижод йўлини дадиллик ва салоҳият билан босиб ўтишга ишонч уйғотишдан иборат Мен Собир Ўнарни эллик ёши билан чин юрагимдан табриклайман, унинг қаламининг қуввати ошиб боришини тилаб қоламан. Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири, Собир Ўнарнинг узоқ йиллик ён қўшниси