Абдулла Орипов "Ранжком" 1988 йил Саҳналаштирувчи режиссёр Ҳамид Қаҳрамонов.

Абдулла Орипов "Ранжком" 1988 йилда Абдулла Орипов "Ранжком" деб номланган драматик достон ёзади. Яъни "Ранжитиш комитети" . Достон қайта қуриш даврларини ичига олиб, турли ташкилотларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг чиркин қиёфасини кўрсатган. Асарда лирик қаҳрамон фаррош кампир образида шоир ўз кечинмаларини, дардларини баён этган десак хато бўлмайди. Назаримизда, бугунги кунда ҳам асар ўз долзарблигини йўқотмаган. Асарни режиссёр Ҳамид Қаҳрамонов моҳирона саҳналаштирган. Эътиборингизга қуйида "Ранжком" драматик достонинг саҳна кўринишини илк маротаба эълон қилаяпмиз. @abdullaorifijodi