Қадамма-қадам: Ўзбекистон қандай қилиб камбағалликни енгмоқда?
резидент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон – ижтимоий давлат. Конституциямизда мустаҳкамланган ушбу тамойил асосида меҳр ва кўмак тизими аҳолига яқинлаштирилмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон” марказлари очилиб, 102 та ижтимоий хизмат маҳаллаларда йўлга қўйилди. Ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди. 51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минг нафари протез олди. Ётиб қолган 4 минг ёлғиз кекса аниқланиб, уларга уйининг ўзида парвариш ташкил этилди. Ногиронлиги бор 5 минг нафар бола боғча-мактабга жойлашди. Бундай манзилли ишлар туфайли халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга ижтимоий хизмат ва ёрдам бўйича мурожаатлар 35 фоиз камайган. Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди. Натижада бу оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди. 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Лекин айрим жойларда иш тўғри ташкил қилинмаган ҳолатлар ҳам бор. Масалан, 184 нафар раҳбар ўзи масъул бўлган камбағал оила уйига бирор марта бормаган. Ногиронлиги бор шахсларнинг бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида бу кўрсаткич анча кам. Келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий муассаса лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмаган. Йиғилишда шу каби камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга доир янги ташаббусларни айтди. Келаси йил 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди. Бу борада яхши тажрибалар бор. Масалан, Тойлоқ ва Косонсой туманларида “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилган. Вилоят ҳокимларига бу тажрибани ўрганиб, ҳар бир туманда жорий этиш топширилди. Шунингдек, келаси йили камбағаллик юқори мингта маҳаллада яна биттадан оилавий боғча фаолияти йўлга қўйилади. Янги йилдан оилавий боғча ўринларининг 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади. Камбағал оила фарзандларининг ўқиб, ҳаётини ўнглаши учун қўшимча имкониятлар яратилади. Хусусан, 118 минг ёшлар чет тили, ахборот технологиялари ва касб-ҳунарга ўқитилади. Бу тўгараклар харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади. 2025 йилда 3,5 минг нафар шундай фарзандлар олий таълимга грант асосида қабул қилинади.

Prezident Samarqand tumanlarini kompleks rivojlantirish bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳадаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди

💔 Жигарим деб акамга омонат берган пулларимни ишлатиб юборибди | Otalar so'zi aqlning ko'zi

“Parda ortidagi o’yinlar”. Kichik kuyov, DXX, Saida va Allamjonov

OzodNews: Hukumat xususiy aviakompaniyalar faoliyatini tekshirishni boshladi I Ukrainaga bosqin

Mirziyoyev nega maddohlarni mukofotladi?

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

TASHIYEVNI SINDIRGAN “75 LAR XATI”

ХОРАЗМДА МИБГА БОСИМ БЎЛДИМИ? – EFFECT UZ

Urushda tashabbus kim tomonda?

Ichki ishlar vazirligini kimlar boshqargan?

Qisqargan maosh va parlament sukunati / Darvoqe

"Депутат бу халқ хизматчиси" – Шавкат Мирзиёев

IIVdagi hibslar, DXXdagi ommaviy ishdan olishlar - Allamjonovga suiqasd

🔴Konstitutsiya nima va u menga nima uchun kerak? #fikratuz

“ОПЕР”НИНГ АДОВАТИ ҲАММАНИ ЎЙНАТДИ”❗️ҚАШҚАДАРЁДА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛГАН АДОЛАТ

Javokhir Zakirov 47 yil o'tib qaytib keldim #uzbekistan #uzbekistan #film #kino #tashkent

Rustam G’oyipov, Otabek Muhammadzohid, O’lmas Olloberganov… Prezident davlat mukofotlari topshirdi

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказди

