Бобомурод Абдуллаев онаси: Ўғлимни Ўзбекистонга олиб келишяпти - BBC News O'zbek

Расмий Тошкент сўрови билан Бишкекда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлининг Ўзбекистонга олиб келинаётгани ҳақида айтмоқда. Гавҳаржон Мадаминованинг сўзларига кўра, унинг уйига 21 август куни ўзини Хоразм вилояти ҳокимлиги ходими дея таништирган аёл келган ва у зудлик билан Тошкентга, ўғлини аэропортда кутиб олишга бориши лозимлигини айтган. Исмини «Сайёра» деб айтган бу аёл, ҳатто, Гавҳаржон Мадаминованинг номига расмийлаштирилган, Урганч-Тошкент йўналиши бўйича 22 август куни йўлга чиқадиган самолёт учун нақд пулга сотиб олинган чипта ҳам олиб келган. Мадаминова ўзи орқали ўғлига босим ўтказишлари мумкинлигидан қўрқиб, Тошкентга боришдан бош тортганини айтмоқда. Журналист Бобомурод Абдуллаев август ойида Ўзбекистон сўрови билан ушланган ва Бишкек шаҳар суди уни 8 сентябрга қадар ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор олган эди. Ҳозирча унга нисбатан қўйилаётган айбловлар расман очиқланмаган, аммо журналистнинг ўзи уни «Қора Мерган» тахаллуси остида ҳукуматга қарши танқидий мақолалар ёзаётганликда айблаётганликларини таъкидлаган. Бундан аввал бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматини Ўзбекистонга бериб юбормасликка даъват этган, акс ҳолда, журналист ватанида қийноқларга тутилишини таъкидлаган эди. BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! #bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг -    / bbcuzbek   Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com Facebook:   / bbcnewsuzbek   OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek Instagram:   / bbcuzbek   Telegram: https://t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda