Сурхондарё вилояти археологик ёдгорликлари тарихи | Ko'hna manzillar
"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд – маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган. Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган. Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир. Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди. Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

"Сурхондарё сирлари" 2-қисм | Surxondaryo sirlari

🔴Buxoro tarixi #fikratuz

Ахсикент ёдгорлигида яқинда топилган топиламалар | Ko'hna manzillar

Qalpoq - Homiy eshak super komediya (arxiv)

Yunon sarkardasi Surxondaryoda koʻprik qurganmi?

Кўҳна манзил - Жарқўрғон минораси тарихи | Ko'hna manzillar

Қаршининг рамзий обидаси - Қашқадарё кўприги тарихи | Ko'hna manzillar

Эмир Самарканда (узбекфильм, на русском языке)

HAMMASI ROAST KONSTA BILAN!

"O'zbek akademiklari" ko'rsatuvining akad. T.Rashidov hayoti va ilmiy faoliyatiga bag'ishlangan soni

😡 60 га кирган отам уйланаман деб туриб олди... бу уйга ўгай она кирмайди! | Hikmatli dunyo

💔 Жигарим деб акамга омонат берган пулларимни ишлатиб юборибди | Otalar so'zi aqlning ko'zi

Ustoz.Sport sharhlovchisi Mirzahakim To‘xtamirzayev

18-may Xalqaro Muzeylar kuni

😡 Ўғил эмас, қиз туғилди деб келинимни уйдан ҳайдаш учун баҳона қидиряпман | Umr so‘qmoqlari

Sherali Jo’rayevning ukasi hech kim bilmagan faktlarni aytdi!

😡 Қайнона-келин уруши: Ҳаддингни бил, келин, мен сенинг дугонанг эмасман! | Umr so‘qmoqlari

😢 Қизимнинг бир қўли йўқлигини кўрган совчилар ногирон деб остонадан қайтиб кетяпти...| Otalar so'zi

Afghan most Famous Kabuli Pulao | Pakistani Karahi | Biryani recipe | Roasted chicken | Street food

