«Энди кредит тўламасангиз ҳам бўлаверади!»

Кредитни тўламасликнинг қонуний йўли борми? Ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз, гўёки ҳаётингизни бир зумда енгиллаштирадиган шов-шувли сарлавҳаларга кўзингиз тушади: «Кредитингиз борми? Энди уни тўламасангиз ҳам бўлаверади!» ёки «Кредитдан қутулишнинг осон йўли топилди!» Афсуски, виртуал оламда лайк ва просмотрлар кетидан қуваётган баъзи «блогерлар» ёки сохта ҳуқуқшуносларнинг мана шундай баландпарвоз ва асоссиз гапларига ишониб, катта молиявий муаммолар гирдобига тушиб кетаётган юртдошларимиз талайгина. Хўш, чиндан ҳам банкдан олинган қарзни қайтармасликнинг бирор-бир қонуний йўли мавжудми? Бугунги кунда интернетда ҳамма ўзича ҳуқуқшуносга айланиб, қонун нормаларини ўз билганича талқин қилаётгани ачинарли ҳол. Хўш, бу жамиятда ҳуқуқий саводхонлик ошганидан далолатми ёки шунчаки «хайп» эпидемиясими? Бугун халқимизни қийнаётган шу каби оғриқли муаммоларга юрист Музаффар Мурадуллаев билан ойдинлик киритамиз. Суҳбат давомида охирги пайтларда интернетда вирус каби тарқалаётган «80 миллион сўмдан ортиқ кредити борлар учун банкротлик — энг яхши ечим» деган иддаоларнинг замирида аслида қандай хавфлар ётгани ва бу жараённинг фуқаро учун аччиқ оқибатлари очиб берилади. Шунингдек, тўловга қобилиятсизлик ҳолатига тушган шахсларга банклар томонидан бериладиган реал имтиёзлар, кўплаб оилаларни судма-суд юришга мажбур қилаётган 5 дақиқалик онлайн микроқарзлар шартномасидаги «энг хавфли яширин тузоқлар» таҳлил қилинади. Интервьюнинг энг муҳим қисмида эса жорий йилнинг 22 апрелидан кучга кирган — фирибгарлар томонидан номига сохта кредит расмийлаштирилган жабрланувчиларга доир янги ҳуқуқий тартиб, ундан тўғри фойдаланиш йўллари ва қайси ҳолатларда фуқаро барибир қарзни тўлашга мажбур бўлиши ҳақида лўнда ва халқчил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин. Xabar.uz 2026 Telegram: https://t.me/xabaruzofficial Twitter:   / xabaruzofficial   Facebook:   / xabar.uz   Instagram:   / xabar.uz