Кук дала тумани

КЎКДАЛА ТУМАНИ: 90 КУН УНУТИЛМАС БОЛАЛИК ТАҚДИМ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТ Ёз фаслида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси каби ташаббуслар фарзанд тақдири учун катта аҳамиятга эга. Кўкдала туманидаги 6-ДМТТда бўлганимизда қишлоқ  ташкилоти ҳам имкониятлар макони эканлигига     ишондик.Қишлоқдаги болалар боғчаси ҳақида умумий тасаввуримиз бор, яъни шароитсиз, спорт залларисиз деган ҳолат. Аммо 6-ДМТТ барча замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Энг муҳими, бу ерда садоқатли устозлар бор. Улар болаларнинг қобилиятига ишонади, вақтни аямайди, шижоат билан ишлайди. ДМТТда ўтказилаётган машғулотларда болалар ҳамжиҳатлик, табиатга эътибор, ўзаро ҳурмат, дўстона муҳит каби муҳим қадриятларни амалда ўрганмоқда. «Долзарб 90 кун» – бу шунчаки ўтаётган оддий вақт эмас. Бу боланинг ҳаётидаги эҳтимол энг мазмунли, энг таъсирли 90 кун бўлиши мумкин. Эҳтимол йиллар ўтиб шу болажонлар ёшлигини эслаганда, мана шу кунларни ҳам ёруғ хотира билан қўмсар. YouTube | Telegram | Instagram