"200 минг доллар пора, 20 йил тақиқда бўлган Шерали Жўраев, очилган ёпиқ шаҳар" Президент Андижонда
Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Хонобод мамлакатимизнинг энг шарқий ҳудуди. Чегарада жойлашгани сабабли илгари ёпиқ шаҳар эди. Охирги йиллардаги ўзгаришлар, яхши қўшничилик сиёсати натижасида Хонобод очилди, унинг иқтисодиёти анча соғломлашди, аҳоли турмуш даражаси оша бошлади. Бугун бу ерда туризм, саноат, мева-сабзавотчилик ва хизматлар ривожланмоқда. Янги ҳаёт маҳалласи фаоллари давлатимиз раҳбарига одамларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди. Бу маҳаллада 3 минг 500 дан ортиқ аҳоли яшайди. Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва коллежларда сифатли таълим учун шароитлар бор. Тоғ ёнбағридаги дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва томорқа хўжаликларида аҳоли иш билан банд. Бундан ташқари, ўндан ортиқ уй меҳмонхонаси, йигирмага яқин савдо дўкони, сартарошхона, хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда. Ўтган йилда маҳалладаги юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна 181 фуқаро ўзини ўзи банд қилган. Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги фармонига мувофиқ, маҳалла институтининг жамиятимизда ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатидаги роли оширилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий хизмат ходимидан иборат «маҳалла еттилиги» ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари ушбу тизим вакиллари билан суҳбатлашди. Президент маҳалла гузари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳам кўздан кечирди. Давлатимиз раҳбари Хонобод шаҳри Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Салоҳиддин Усмонов хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи рафиқаси Зиёда опа билан икки фарзандни вояга етказган. Ҳовли обод. Уй замонавий қиёфага эга, томига қуёш панеллари ўрнатилган. Шунингдек, энергия тежамкор алоҳида иситиш тизими барпо этилган. Сўнгги йилларда Хонободда туризм ривожланмоқда. Инфратузилма яхшиланиб, сайёҳлар жалб этилмоқда. Бу имкониятлардан фойдаланиб, хонадонда уй меҳмонхонаси ташкил этилган. С.Усмонов қишлоқ хўжалиги мутахассиси. Улар қўзиқорин етиштириш билан ҳам шуғулланади. Президентимиз бундай омилкорликни маъқуллаб, бошқа жойларда ҳам қўллаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, 16 февраль куни Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитди. Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

💔 Эримнинг қабри совумай... Қайин укам мени болам билан уйдан ҳайдади! | Otalar so'zi aqlning ko'zi

Prezidentimizning Namangan viloyatiga tashrifi | Axborot 24 (23.06.2026)

Ecuador vs. Germany Highlights FIFA World Cup 2026 | Sportschau

Ukraina Qrimni ihotalamoqda | “Geosiyosat”

😱 Ўғлим келинимни ҳар куни йиғлатарди... Мен эса охири унинг ҳаддини билдирдим! | Otalar so'zi

Ozodlik surishtiruvi: Otabek Umarov o’nlab million dollarlik qasrni qaysi puliga quryapti?

🔥 Ўғлим мен айтган қизга уйланмади... Келинимни пропискага қўймайман! | Umr so‘qmoqlari

Hojiboy Tojiboyev- Terma jamoamiz marojni yeb qaytsin hech bo'lmasa

Temiryo‘lchidan chiqqan qahramon. Bosh vazir o‘rinbosari Ochilboy Ramatov aslida kim?

UNREAL! Uzbekistan TONS Pilaf for UNLIMITED Customers Every Day! So Much Pilaf in one day 😱🍚

Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар

Огабек Собиров (Дала Ховлисида) Тугилган кун 👍

Ўзбекистон, Президент Мирзиёев ва 8 йил: Нималар айтилди, нималар бажарилмади? - BBC News O'zbek

Каримов президентлар билан қандай дам оларди? 21 йиллик таржимон билан суҳбат | II қисм

Aytilmagan haqiqatlar I Rasul Kusherbayev bilan sukunatni sindirgan intervyu

Ozodlik surishtiruvi: Mirziyoyev klasteriga aylanayotgan O’zbekiston

🔴Urushda Eron yutdimi? #fikratuz

UNSEEN IRAN: The Hidden Village Life Few Have Ever Seen | 4K Documentary

"Mirziyoyevlar Amirligi": Tarmoqni titratgan Ozodlik surishtiruvi

