Шавкат Мирзиёев Педагогик маҳорат миллий институтида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Педагогик маҳорат миллий институтида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда улкан мақсадлар белгиланган. Уларни амалга ошириш ва тараққиётни давом эттириш ёш авлоднинг билим ва тафаккурига, тарбиясига, ватанпарварлигига боғлиқ. Бунинг учун ўқитувчилар ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий томондан ҳимоя қилинган ва етарли таъминланган бўлиши керак. Шу боис янгиланган Конституциямизда ўқитувчи мақоми алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди. Бу йил “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Давлатимиз бойлиги, биринчи навбатда, ёш авлод тарбиясига сарфланмоқда. Сўнгги 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ҳамда янгидан қурилди. Мактабларда 800 мингта, боғчаларда 535 мингта қўшимча ўрин яратилди. Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди. Ўқитувчиларга маҳорати ва эришган ютуқларига қараб тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди. Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда. 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг дастурлари асосида табиий ва аниқ фанлар бўйича замонавий дарсликлар яратилмоқда. Президент мактабларидаги баҳолаш тизими ҳозир 500 та умумтаълим мактабида қўлланмоқда. Баҳолашни самарали йўлга қўйган 66 та мактаб жамоасига 40 фоизгача устама тўланмоқда. Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни селекция йўли билан танлаб олиш бўйича илгари бўлмаган янги тизим йўлга қўйилди. Натижада бу йилнинг ўзида халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 122 та медални қўлга киритди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси сўнгги 7 йилда 4 карра ошди. Бу йил 310 минг нафар ёшлар талаба бўлди. Уларнинг қарийб ярми қизлардир. Мулоқотда давлатимиз раҳбари таълим сифати масаласига алоҳида тўхталди. Давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар, хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил давомида малака оширмагани қайд этилди. Бу йил сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ёрдамида ўтказилган аттестация жараёнларида 21 минг нафар педагог малака бўйича етарли балл тўплай олмаган. Афсуски, бундай ҳолатлар ўқувчиларнинг билимига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис таълим сифатини янги босқичга кўтариш бўйича 7 та йўналишда вазифалар белгиланди. Биринчи йўналиш. Абдулла Авлоний номидаги институт педагогларда касб маҳоратини оширишга масъул бўлади. Институтнинг 12 та ҳудудий марказини замонавий қиёфага келтириш ва жиҳозлаш учун яқин 3 йилда бюджетдан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратилади. Малака оширишда вазирлик – малака ошириш маркази – мактаб ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилади. Бундан ташқари, жойларда 1 минг 300 та таянч мактаб ва 200 та боғча танлаб олиниб, ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” ташкил этилади. Бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.

Президент ёшлар билан мулоқот қилди

Shoir, yozuvchi va qo‘shiqchilar nega mukofotlanadi?

"Депутат бу халқ хизматчиси" – Шавкат Мирзиёев

“BUZISHDAN AVVAL SEN OʻZ BOSHINGNI BUZ”. PREZIDENT VIDEOSELEKTORIDAN VIDEO

Bobur Malikov: O'zbekiston hozir qay nuqtada?

💔 Келин олдим, олиб келган сепи кредит экан...келинни уйимдан ҳайдадим | Umr so‘qmoqlari

Prezident bir guruh ijodkorlarga davlat mukofotlarini topshirdi

Mirziyoyev klasterlari: “Cho‘kayotgan klaster fermerni ham o‘zi bilan torttib ketmoqda”

Каримов даври сиёсий каллакесарлиги: Мирзиёев Улуғбекнинг кесилган ва “топилган” калласи ҳақида

😡 Бой йигитга турмушга чиқиш учун ҳамма нарсага тайёрман… аммо | Hikmat

Prezidentimiz madaniyat va sanʼat sohasi vakillari bilan uchrashuv oʻtkazdi (1.06.2026)

Mirziyoyev islohoti: Bug‘doy ekib, hosiliga ega bo‘lolmagan fermer

"Falçı" | Komedixana 509-cu bölümdən

💔 Совчилари қайтган қиз... | Hikmatli dunyo

Prezidentimiz madaniyat, san’at va adabiyot namoyondalariga davlat mukofotlarini topshirdi

Sherali Jo'rayev - O'zbegim nomli albom dasturi 2018

💔 Ўқитувчи куёвни камбағал деб камситдим... бахтимни йўқотдим | Kunlarning birida

PREZIDENT: "O‘QITUVCHILARGA 3 XONALI UY BERAMIZ"

Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар

