Вагнер Украинадами? Россия ёлланма жангчилари кимлар ва улар қандай жиноятларни қиляпти? BBC O'zbek
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! Bellingcat тергов гуруҳининг айтишича, Украинадаги урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг уч мингга яқин аъзоси ўлдирилган. Унга кўра, умумий ҳисобда, Украинада cаккиз мингта “Вагнер” аскарлари жанг қиляпти. Бу гуруҳ россиялик ёлланма аскарлардан ташкил топган. Аммо, Украинадаги уруш бошланганидан бери унга ҳар ким ёлланиши мумкин. Бир жангчининг Би-би-си рус хизматига айтишича, Украинада уруш бошланишидан бир неча кун аввал Краснодар вилоятидаги Молькино шаҳрида жойлашган «Вагнер» тайёрлов базасига катта танлов эълон қилинган. Россия ҳукумати бу жангариларга алоқаси борлигини кескин рад этиб келади, аммо Молькинодаги «Вагнер» базаси Россия армиясининг базасига жуда яқин жойлашган. «Вагнер» аъзоси ёлланма жангчиларни амалдаги «ГРУ офицерлари», яъни Россия мудофаа вазирлигининг ташқи разведка бўлинмаси зобитлари тайёргарликдан ўтказаётганини айтди. Мудофаа вазирлиги Би-би-сининг бу борадаги саволларига жавоб бермади. Бу ёлланма аскарлар Сурия, Ливия, Марказий Африка Республикаси, Мозамбик ва Суданда ҳам пайдо бўла бошладилар. Халқаро машҳурликни Вагнер 2016 йилда Сурияда Исломий давлатга қарши жангларида қозонди. 2017 йилда тарқалган даҳшатли видеода суриялик кишининг рус тилида таҳқирлаб қийноққа тутилиши ва боши танасидан жудо этилиши, ва жасадда кириллча алфавитдаги ёзувлар акс этган. Вагнерни кўпдан бери кузатувчи россиялик ҳамкасбларимизга кўра, гуруҳ аъзолари бу мудҳиш суратларни шараф тарзида ўз аватаркаларига қўйганлар. Ливияда Вагнернинг рус аскарлари 2019 йил апрелида илк марта кўринди ва Триполидаги БМТ тан олган ҳукуматга қарши уруш очган исёнчи генерал Халифа Хафтар қўшинлари сафига қўшилдилар. Би-би-си араб хизмати Ливияда олган суриштирув фильмида Вагнер оддий фуқароларни атайин ўлдирганига далил-исботлар бор. Ибрат Сафо хабар қилади. #bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com Facebook: / bbcnewsuzbek OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek Instagram: / Telegram: https://t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон

TASHIYEVNI SINDIRGAN “75 LAR XATI”

Ўзбек-туркман чегараси: янги бозор, нотаниш қариндошлар ва туркий бирлик умидлари - BBC News O'zbek

PENSIONERLAR! QO'SHIMCHA TO'LOVNI YO'QOTMASLIK UCHUN BUNI QILING

Qodirovchilarni trolling qilgan «Vagner» komandiri «Axmat»ga o‘tdi

Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда рақамли қатағонлар кучайдими? BBC News O'zbek

Eron va Isroil harbiy harakatlarni vaqtincha to‘xtatganini e’lon qildi | Ukrainaga bosqin

ERON ISROILGA HUJUM QILDI

Tramp Netanyahuga tahdid qildi, Putin xavfsizligi uchun kameralar o‘chirildi, Filippinda zilzila

Чеченская война. Как РФ уничтожила Грозный? | Антизомби

Диққат, BBC: Ўзбекистонлик жангарилар ‘қуролланмоқда’ – бу Ўзбекистон учун таҳдидми? BBC News O'zbek

PRIGOJIN PORTLADI

Prigojin Ukraina armiyasini maqtadi

Сўйишга ташланган қуллардек ё Путин урушидаги ўзбек, қирғиз ва тожиклар - Россия Украина O'zbekiston

FARZ | ФАРЗ (2026)

Eron nega AQShdan qo‘rqmayapti? #fikratuz

DIQQAT:UKRAINA - Украинадаги охирги вазият, Тошкент баёноти ва Россия пропагандаси - BBC News O'zbek

Россия-Украина: Уруш қандай тугаши ҳақида бешта фараз - BBC News O'zbekiston Russia Ukraine Dunyo

ROSSIYA KUCHLI QUROLINI ISHGA SOLDI

ERON OVI BARORIDAN KELDI-SABRIMIZNI SINAMA

