@guliston_raximova #ogʻabek sobirovning tugʻilgan kuni

​🇺🇿 НОМИНГ ДУНЁЛАРГА МАШҲУР ХОРАЗМ ​Ўтмиш заҳматлари дилингга кўчган, Меҳринг чашмасидан саҳро сув ичган. Ал-Хоразмий дунё жумбоғин ечган, Номи неча тилда достон, Хоразм. ​🎵 Ҳофизинг қўлига олганида тор, Булбул ҳижолатдан чекади озор. Борлиғинг қуршаган ифорли гулзор, Ҳар гўшаси боғ-у бўстон, Хоразм. ​📜 Замахшарий номин танитган элсан, "Қорақум Йўлбарси*" асраган ерсан. Огаҳий назмида энг ноёб дурсан, Таърифи тенги йўқ осмон, Хоразм. ​☀️ Сен кўкда шамсдек нур сочган диёр, Аҳдига вафоли фарзандларинг бор, Ватанга садоқат дилида шиор, Ватан сарҳадида посбон, Хоразм. ​🕌 Паҳлавон Маҳмуддек полвонлар ўтган, Ферузхон довруғи дунёга кетган. Нажмиддин юртим деб жон кечиб кетган, Қалби уммон, илму урфон, Хоразм. ​🌹 Йигитлар ҳайбатли, тоғдек пурвиқор, Қизларинг паридек гўзал, гулрухсор. Сенда эзгуликлар беадоғ, бисёр, Кўзлар қароғида мужгон, Хоразм. ​👁‍🗨 Сен ҳақда тарихинг билган сўйласин, Қатағон кунларинг кўрган сўйласин. Гуноҳсиз – гуноҳкор бўлган сўйласин, Аждодлар дилида армон, Хоразм. ​🌱 Сени камситсалар оғригай дилим, Дунёда сен танҳо равзадек* элим. Янтоғинг, ялпизинг – энг хушбўй гулим, Гиёҳи минг дардга дармон, Хоразм. ​📌 Изоҳлар: ​"Қорақум Йўлбарси" – Жалолиддин Мангубердини тарихда шу ном билан ҳам атаганлар. ​Равзадек – Жаннатдек. ​✍️ Муаллиф: Гулистон Раҳимова Абдирасул қизи