"Zamin" информацион дастури 14.06.2026 йил

Наманган вилоятининг ижтимоий -сиёсий, маданий-маърифий ҳаётига оид янгиликлар 00:00-01:26 Бошланиш ва анонс 01:26-04:26 Наманганда халқаро гуллар фестивали доирасида “Шотокан каратэ-до” бўйича анъанавий халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими иштирок этди. 04:26-07:06 Рақамли дунёда хотин-қизлар замонавий касбларни эгаллаш орқали уйдан чиқмай туриб ойига 10 миллион сўмдан зиёд даромад топишлари мумкин 07:06-09:26 Контрабанда товарлар савдоси мамлакат иқтисодиётини ичдан емиручи жиддий хавф ҳисоблади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирлар давомида кўп миқдордаги тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 09:26-12:53 65-Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган меҳмонлар билан янада гавжум. Вилоятга келаётган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқими эса кун сайин ортиб бормоқда. 12:53-14:50 Судьяларни суд залида жиддий қиёфа ва махсус либосларда кўришга ўрганиб қолганмиз. Бу гал улар яшил майдонда ўз маҳоратларини намоён этдилар. Спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. 14:50-16:23 Дастур якуни ва келгуси хафта об-хаво маълумотлари