Юздан ортиқ ҳоким ёрдамчилари ишдан олинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу йил ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Йиғилишда шу борадаги вазифалар, зарурий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари бунинг учун, аввало, энг катта ислоҳотчи бўлган иқтисодий комплекс ходимлари жуда қаттиқ ишлаши кераклигини таъкидлади. Жорий йилда йирик тармоқларда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, жами саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Шу билан бирга, иқтисодий комплексдаги раҳбарлар фаолиятини ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) билан боғлаш, ўринбосарлар сонини кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди. Йиғилишда молиявий интизом масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳудудий солиқ бўлими бошлиқлари ва ўринбосарлари, маҳалладаги солиқчиларнинг иши сустлигини кўрсатади. Шу боис бу тизим қайта кўриб чиқилиб, янги йўналишлар белгиланди. Биринчи йўналиш – 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси туманлардан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Туманлараро бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади. Иккинчи йўналиш – Қўмитада солиқ қарзини ундириш бўйича ҳам туманлараро инспекция ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади. Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини маҳаллабай ишлашга ўтказиш имкони бўлади. Учинчи йўналиш – республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади. Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига солиқлар тушумини ўз вақтида таъминлаш, корхоналар харажати асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича вазифалар қўйилди. Божхона соҳасига тўхталинар экан, ўтган йили импорт бўлган товарларга салкам 60 триллион сўмлик имтиёз қўллангани, лекин уларнинг самарадорлиги бўйича етарли таҳлил йўқлиги қайд этилди. Шу боис имтиёз билан кирган товарларни бирма-бир ўрганиб чиқишга кўрсатма берилди. Вазирлар Маҳкамасига бу борадаги қолоқликларни бартараф этиб, жорий йилда 20 триллион сўм тушумни таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини тайёрлаш топширилди. Ўтган йили ерларни аукцион орқали сотишдан 1 триллион сўм тушум бўлган, 12 мингта янги лойиҳа қўшилган. Бундай имкониятларни кенгайтириш мақсадида йил якунига қадар 70 та, келгуси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бугунги кундаги энг долзарб масала бу – яширин иқтисодиёт. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги, хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида катта миқдордаги айланма “соя”да қолмоқда. Давлатимиз раҳбари яширин иқтисодиёт адолатли рақобатга, ҳалол тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётганини айтиб, қўшимча чораларни кўрсатиб ўтди. Ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та идора тарқоқ ҳолда шуғулланмоқда. Бу ишларни мувофиқлаштириш ва кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ваколатлари кенгайтирилади. Бу департамент энг замонавий воситалар ва етук мутахассислар билан таъминланиб, унинг ҳузурида илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади. Йиғилишда бюджет харажатларининг самарадорлиги масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу борада Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолияти қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. Шу боис мазкур инспекция Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилиши белгиланди. Бу йил бюджетда кўзда тутилган 313 триллион сўмлик харажатни тўғри сарфланишини назорат қилиш вазифаси қўйилди. Маҳсулотлар инфляциясини озиқ-овқатни кўпайтириш орқали жиловлаш мумкинлиги таъкидланиб, бу бўйича қишлоқ хўжалиги вазири ва ҳокимларга кўрсатмалар берилди. Умуман, жорий йилда ҳам инфляцияни 9 фоиздан тушириш чоралари муҳокама қилинди. Банк тизими барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётга кредитлар йўналтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари ҳамда ташқи меҳнат миграциясидаги ишлар талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бу каби камчиликларни бартараф этиб, аҳолини касбга ўқитиш ва иш ўринлари яратиш юзасидан қўшимча топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида иқтисодий комплекс раҳбарлари, вазирлар ва ҳокимлар жорий йилги режалари бўйича ахборот берди.

"Quyoshli xonadon”ga toʻlovlar tez orada tiklanadi — Energetika vazirligi

Poraxo‘rlar kasriga biz qoldik – Koreyaga keta olmaganlar

Югурганники эмас, буюрганники... Iqror, 694 - son

«Тизимдаги коррупциядан хабарим бор» — Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Radyo Patrol Balita Alas Kwatro | DZMM Teleradyo (02 July 2026)

"Депутат бу халқ хизматчиси" – Шавкат Мирзиёев

Tilla tangalarning taqdiri nima bo'ldi? || JOYIDA (23.06.2026)

BUXORO HOKIMLIGI TRILLIONLAB PULNI NIMALARGA SARFLADI?

"Каримов даврига қайтарадиган норма" - Халқ вакиллари нега фаолларни тинглашни хоҳламаяпти?

Ahror Usmonovning bolaligi o'tgan ko'chalar || UYGA QAYTIB (22.06.2026)

AQSH–Eron muzokaralari nega Dohaga ko‘chirildi? | “Geosiyosat”

🔥 "Чақириқ" | Hikmatli dunyo

Pul va ko'ngil 2 (o'zbek kino) I Пул ва кўнгил 2 (узбек кино)

BIR QOZONDA QAYNAMAGAN IKKI QOʻCHQOR KALLASI!

Yo'qolgan qiz (o'zbek kino) Йўқолган қиз (ўзбек кино)

Ижара уйдаги ойпараст... Alhazar, 8 son

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантаналари

💔 Янги ижарачи кўпроқ тўлар экан... Ҳомиладор аёлим билан уйсиз қолдик! | Hikmat

Jonli yoyin: Siyosiy qotilliklar

