Инжа LIVE: Erkin Bozorovning bu ijrosidagi she'rni eshitdingizmi? I Усмон Азим – Севгимиз ўлдими...

https://myurls.co/inja_sanat Ёш ва истеъдодли актёр Эркин Бозоровдан гўзал ва машҳур шеърнинг ўзгача ижроси. * * Севгимиз ўлдими? — либосингиз кўк, Кўнглингиз — бегулхан, кўзингиз — бечўғ. Биздан бориш йўқдир, сиздан — келиш йўқ Келишсиз дунёда беғам, азизим, Нега кўзларингиз бенам, азизим. Ўт етди — қақшатди банд-бандларимни, Тупроққа сочдингиз баландларимни, Ақлимни, дилимни — бебахтларимни — Боришсиз дунёга отган, азизим, Олисда ой каби ботган, азизим. Чунки тунга айтар рост "оҳ"ингиз йўқ, Фалакда кезгани шаън роҳингиз йўқ, Нечун келмайсиз, гар гуноҳингиз йўқ - Боқаман: нигоҳим — гумон, азизим, Йўлларинг тумандир, туман, азизим. Қаранг, минг бир баргда кузак учадир, Қизил-сариғида — юрак учадир, Сўнгаклар учадир, суяк учадир - Бу тўфон — хазонлиғ менман, азизим, Сизсиз минг кузакка тенгман, азизим. Аммо сиз сарғайманг — гулли боғ бўлинг, Ям-яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг, Баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг — Ахир, қарғаганим сизмас, азизим, Икки куз дунёга сиғмас, азизим...