Илм ва инновация ҳосилдорликни оширмоқда

Қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар ва хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш ўз самарасини бермоқда. Айниқса, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, юқори ҳосилдор навларни танлаш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида фермерлар юқори натижаларга эришмоқда. Буни Хоразм вилояти мисолида яққол кўриш мумкин.